Ўзбекистон | 14:56 / 22.11.2018
20669
1 дақиқада ўқилади
Келес дарёси орқали Ўзбекистондан Қозоғистонга ўтмоқчи бўлган шахс ушланди
Қозоғистонда Келес дарёсини ўзбек томонидан сузиб ўтиб, Қозоғистонга ўтишга ҳаракат қилган шахс қўлга олинди.
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси ЧХ матбуот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 20 ноябрь, сешанба куни содир бўлган.
Қозоғистоннинг Сариоғоч отряди чегарачилари мамлакат ҳудудига ноқонуний кириб боришга уринган ҳуқуқбузарни қўлга олишди.
Таъкидланишича, эркакнинг ёнида шахсини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлар бўлмаган.
Чегарабузарнинг сўзларига кўра, у Қозоғистон Республикаси фуқароси бўлиб, 1990 йилда туғилган.
Тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари хабар этилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади маҳкама хабарида.
Мавзуга оид
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
17:25 / 11.11.2024