Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь – Ливан Республикаси Мустақиллиги куни билан президент Мишел Аунни табриклади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

22 ноябрь куни Ливанда энг муҳим миллий байрамлардан бири - Мустақиллик куни нишонланади. Бу кун 23 йилдан зиёд вақт мобайнида Ливан устидан амалга оширилган Франция мандатидан мамлакатнинг озод бўлиши шарафига бағишланган байрамона кунга ҳамда муҳим санага айланган.