Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг навбатдаги саммити Тожикистонда бўлиб ўтади
Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга аъзо давлатлар раҳбарларининг бешинчи саммити 2019 йилда Тожикистонда бўлиб ўтади, деб хабар қилди Қозоғистон ТИВ матбуот хизмати.
Қозоғистон ТИВ раҳбари Кайрат Абдрахманов ОҲИЧБК котибияти ижрочи директори Ҳабиб Мирзозода билан саммитга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди.
2018 йил сентябрда БМТ бош ассамбмлеясининг 73-сессиясида ОҲИЧБКга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтган, унда форумда 2018-2020 йилларда раислик қилиш Хитойдан Тожикистонга ўтганди.
ОҲИЧБК 1992 йилда Қозоғистон ташаббуси билан ташкил этилган. Унинг фаолияти Осиёда хавфсизликни таъминлаш соҳасида қарорлар қабул қилиш ва чоралар кўришда ўзаро мулоқот учун шароит яратишга йўналтирилган. Ташкилотга 27 давлат, жумладан Ўзбекистон ҳам аъзо бўлган. Саккиз давлат ва бешта халқаро ташкилот форумда кузатувчи ҳисобланади. ОҲИЧБК бош қароргоҳи Остона шаҳрида жойлашган.
Мавзуга оид
08:53 / 23.06.2026
Стармер истеъфосидан сўнг ЕИ – Буюк Британия саммити қолдирилди
09:37 / 25.05.2026
НАТО саммити олдидан Украина бўйича баҳслар кучайди
08:33 / 23.01.2026
Гренландия бўйича саммит: ЕИ раҳбарлари ўз бирдамлигини таъкидлади
18:08 / 17.12.2025