Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда профессионал медиаторлар реестри шакллантирилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Адлия вазирлигининг “Профессионал медиаторлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳужжати лойиҳаси жойлаштирилди.
Профессионал медиаторлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, реестр Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан тизимли тарзда юритилади, ушбу Реестр уларнинг расмий веб-сайтларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Шахс махсус ўқув курсидан ўтган кундан бошлаб бир ой ичида Реестрга киритиш тўғрисида ариза билан яшаш жойидаги адлия бошқармасига мурожаат қилиши лозим.
Аризалар ёзма ёки электрон тарзда берилиши мумкин.
Реестрга киритиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклдаги жадвал (маълумотлар тўлиқ кўрсатилган ҳолда);
ариза берувчининг паспорт нусхаси;
махсус ўқув курсини тугатганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси;
таълим муассасасини тугатганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси (ихтиёрий).
Тақдим этилган ҳужжатлар келиб тушган кунидан бошлаб ҳудудий адлия бошқармаси томонидан 2 иш куни ичида кўриб чиқилади.
Ҳужжатларда камчиликлар аниқланмаган тақдирда, ҳудудий адлия бошқармасининг масъул ходими ариза берган шахс тўғрисидаги маълумотларни шу куннинг ўзида Реестрга киритилишини таъминлайди.
Ҳужжатларда камчиликлар мавжудлиги аниқланганда, ҳудудий адлия бошқармасининг масъул ходими томонидан ариза билан мурожаат қилган шахс тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритиш рад этилади.
Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича шу куннинг ўзида ҳудудий адлия бошқармасининг масъул ходими ариза билан мурожаат қилган шахсга хабарнома юборади.
Хабарномада шахснинг Реестрга киритилганлиги ёки Реестрга киритиш рад этилганлиги кўрсатилиши зарур. Шахс Реестрга киритилганда унинг Реестрдаги тартиб рақами ёки Реестрга киритиш рад этилганда унга асосланган камчиликлар кўрсатилиши шарт.
Хабарнома ёзма ёки электрон тарзда юборилиши мумкин.
Реестрга киритилган шахс профессионал асосдаги медиатор фаолиятини амалга ошириши мумкин.
Реестрда профессионал медиаторлар тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
профессионал медиаторга берилган тартиб рақам;
профессионал медиаторнинг фамилияси ва исми;
профессионал медиаторнинг жойлашган ери ва алоқа боғлашга доир маълумотлари (телефон рақами, электрон манзили);
профессионал медиатор ихтисослашган медиация соҳаси;
профессионал медиатор медиация тартиб-таомилини амалга оширишга қодир бўлган тил ҳақидаги маълумотлар;
махсус ўқув курсини тугатганлиги тўғрисидаги ҳужжат реквизитлари;
профессионал медиаторнинг иш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар (иш фаолиятидаги ютуқлари, фаолияти тўхтатилганлиги, амалда эканлиги).
Мавзуга оид
08:39 / 04.06.2026
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
08:36 / 18.02.2026
Ўзбекистонда тан олинадиган аккредитация ташкилотлари реестри юритилади
11:54 / 16.02.2026
Озиқ-овқат хавфсизлиги назорати янгиланади: операторлар реестри юритилади
15:43 / 24.12.2025