«Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти ташаббуси ва муаллифлиги остида «Tecno food Service» корхонаси билан ҳамкорликда мамлакатимизда илк бор кўчма «мева-сабзавотларни қайта ишлайдиган контейнер кўринишидаги мобил цех» ҳамда «мева-сабзавотларни ўртача ҳароратда сақлайдиган мобил совутгич»лар ишлаб чиқарилмоқда.



«Мева-сабзавотларни қайта ишлайдиган контейнер кўринишидаги мобил цех»да мева ва сабзавотларни қуритиш, мураббо ва турли кўринишдаги мевали ширинликларни тайёрлаш ва қадоқлаш имкониятлари мавжуд. Кунига ўртача 1 тоннагача маҳсулот тайёрлаш қувватига эга.
«Мева-сабзавотларни сақлайдиган мобил совутгич»лар -5 дан +5 даражада ва гўшт маҳсулотлари учун -18 даража ҳароратда ишлайди ҳамда 10-15 тонна ҳажмдаги маҳсулотларни сиғдира олади.



Режага асосан, келгусида яна 10 та турли агросаноат лойиҳаларини амалга ошириш ишлари бошлаб юборилган.
Булар:
1. Паррандачилик учун мини фермалар;
2. УЗВ тизимида ишловчи балиқчилик мини фермалари;
3. Қуёнчилик мини фермалари;
4. Асаларичилик учун мини фермалар;
5. Гўштни қайта ишловчи мини цехлар;
6. Сутни қайта ишловчи мини цехлар;















