Жамият | 13:11 / 24.11.2018
8405
1 дақиқада ўқилади

Иккита «Спарк»ни олиб, фирибгарлик қилган шахс ушланди

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Тошкент шаҳар Яшнобод туман ИИБга тушган хабарга кўра, шу йил 5 май куни Янгилик 1-тор кўчасида яшовчи И.Н. Бахт кўли кўчасида яшовчи Б.Қ.нинг уйи олдида унга тегишли иккита “Спарк” автомашинасини муддатли тўлов шарти билан 25 000 АҚШ долларига сотиб олишга келишган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу шахс олдиндан 6 000 АҚШ долларини берган ва автомашинани олиб кетган.

Сўнг автомашиналарни И.Н. ўзининг номига расмийлаштириб, бошқа шахсга сотиб юборган ва шу кунга қадар қолган пулларни бермаган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, И.Н. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид