15:42 / 26.11.2018
7692

«ПСЖ» Давид де Хеани энг кўп маош олувчи дарвозабонга айлантирмоқчи

Давид Де Хеа мавсум якунида «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиши мумкин.

28 ёшли футболчига «ПСЖ» даъвогарлик қилмоқда. Испаниялик дарвозабон «МЮ» билан амалдаги шартномаси муддати якунланиб, парижликлар клуби сафига йўл олиши кутилмоқда.

Daily Maily маълумотига кўра, «ПСЖ» Де Хеага 4 йиллик шартнома таклиф қилади. Бу шартнома бўйича у 60 миллион фунт ишлаб олиши мумкин, унинг ҳафталик маоши 300 минг фунтга етади ва у дунёдаги энг кўп маош олувчи дарвозабонга айланади.

Дарвозабоннинг «МЮ» билан амалдаги шартномаси муддати 2019 йилнинг ёзигача тузилган.

Бундан аввалроқ Де Хеа «Манчестер Юнайтед» билан янги шартнома тузишдан бош тортаётгани, бунга жамоанинг қониқарсиз натижалари сабаб экани ҳақида хабар тарқалганди.

Top