Ўзбекистон | 10:53 / 27.11.2018
12145
1 дақиқада ўқилади

«Ўзавтосаноат» учта дилерлик корхоналаридаги улушини сотиб юборади

Фото: KUN.UZ

«Ўзавтосаноат» АЖ учта дилерлик корхоналаридаги улушларини сотиб юборади. Бу ҳақда акциядорлик жамияти хабарида айтилади.

Қайд этилишича, корхона кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш учун дилерлик корхоналари ўртасида рақобатни ошириш бўйича, жумладан тўлиқ хусусий дилерлик корхоналари сонини ошириш йўли билан босқичли ишларни амалга оширмоқда. 

«Мазкур иш доирасида учта дилерлик корхоналаридаги улушлар (Сирдарё вилоятидаги «Оқолтин Автотехсервис» МЧЖ, Жиззах вилоятидаги «Жиззах Автотеххизмат» МЧЖ ва Самарқанд вилоятидаги «Самарқанд Автотеххизмат» МЧЖ) савдо ташкилотчиси – «Respublika mulk markazi» МЧЖ орқали хусусий инвесторларга сотиш учун аукцион сотувга қўйилди. Савдо 2018 йилнинг 26 декабрида бўлиб ўтади», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ эксперт Ўзбекистонда GM Uzbekistan'дан ҳам ёмонроқ монополия пайдо бўлишини тахмин қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид