Керчдаги можаро. Трамп Путин билан учрашишни хоҳламаяпти
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Керч бўғозидаги ҳодиса туфайли Аргентинада ташкиллаштириладиган G20 саммитида ҳамкасби Владимир Путин билан учрашувни бекор қилиши мумкин. Бу ҳақда The Washingtom Post ёзмоқда.
Қўшма Штатлар етакчисининг сўзларига кўра, учрашувни бекор қилиш сабаби унга «тажовузкорлик» ёқмаслигида.
«Балки, биз учрашув ҳам ўтказмаймиз. Биз, балки, умуман учрашув ўтказмаймиз. Менга бу тажовузкорлик ёқмаяпти. Мен тажовузкорликни ёқтирмайман», - дея маълум қилди Трамп.
25 ноябрь куни ФХХ Украинанинг учта ҳарбий кемаси Россия ҳудудий сувларига киргани ҳақида хабар қилди. Кемалар Одессадан Мариуполга йўл олаётган бўлган, лекин уларни Керч бўғозидан ўтказишмади. Украина томонининг билдиришича, аввал Россия кемалар келиши ҳақида хабардор этилган, ФХХ бунинг аксини иддао қилмоқда.
Шу куниёқ Украина ҳарбий-денгиз кучлари Россия катерлари мамлакат кемалари гуруҳи Керч бўғозидан чиқиб кетаётганида унга қарата ўт очганини маълум қилди. Россия чегарачиларининг бундай хатти-ҳаракати туфайли олти нафар денгизчи яраланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинанинг АҚШдаги элчихонаси Россияни тўхтатиш усулини таклиф қилганди.
Баёнотга кўра, Россия томони тинчликка эришишнинг куч имкониятларини синовдан ўтказмоқда.
Қайд этилишича, Россияни тўхтатиш мумкин, бироқ бунда фақат халқаро ҳамжамиятнинг ҳақиқий ҳаракатларини кўрсатиб бериш талаб этилади.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
16:34 / 08.11.2024
Россия Марказий Осиёнинг барқарор ривожланишини истайди — Путин
14:31 / 08.11.2024