18:35 / 28.11.2018
25160

«Олтин тўп»ни ким қўлга киритиши ҳақидаги маълумот ошкор қилинди

Фото: AFP

Onda Cero журналисти Эктор Фернандес 2018 йил якунига кўра, «Олтин тўп» совринини ким қўлга киритиши ҳақидаги ўзига маълум бўлган ахборот билан ўртоқлашди.

«Модрич «Олтин тўп»ни қўлга киритади, Криштиану иккинчи, Гризманн учинчи бўлади», – деди Фернандес Radioestadio эфирида.

France Football томонидан «Олтин тўп»ни топшириш маросими 3 декабрь куни ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Модрич ФИФА томонидан 2018 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган.

Top