Спорт | 09:49 / 28.11.2018
14866
2 дақиқада ўқилади

Роналду ЕЧЛда навбатдаги рекордни ўрнатди

Фото: AFP

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида «Ювентус» «Валенсия»ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндаги ягона гол Марио Манжукич номига ёзилди.

Манжукичнинг 59-дақиқадаги ушбу голига Криштиану Роналду ассистентлик қилди. Маълум бўлишича, «Валенсия» билан баҳсдаги ютуқ 33 ёшли ҳужумчи учун Чемпионлар лигасидаги 100-ғалаба бўлган. Шу тариқа у ЕЧЛдаги ғалабали ўйинлар сони бўйича юзлик маррага етиб келган илк футболчи бўлди.

ЕЧЛ тўпурарлари рўйхатини ҳам анча вақтдан буён португалиялик бошқариб келади. Унинг ҳисобида 121та гол бор. Кейинги ўриндаги Лионель Месси ундан 16та голга ортда қолмоқда.

Қизиғи шундаки, Роналдунинг Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган ўйинлари сони ушбу мусобақада иштирок этиб кўрган жами 140та клубнинг 136тасиникидан кўпроқни ташкил қилади.

Фото: Getty Images

Эслатиб ўтамиз, «H» гуруҳидан «Ювентус»дан ташқари «Манчестер Юнайтед» ҳам кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилган. Сўнгги турда туринликлар «Янг Бойз» майдонига сафар қилади, манкунианликлар эса «Валенсия» меҳмони бўлади.

Мавзуга оид