Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2019 йилдан бошлаб ADSL тармоғини ривожлантириш тўхтатилади
«Ўзэкспомарказ»да Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «Ўзбектелеком» АК томонидан ташкил этилган «Ўзбекистон Республикаси президенти топшириғи бўйича АКТ соҳасида топшириқларни амалга ошириш кетма-кетлиги» ҳисобот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Қайд этилишича, 2019 йилдан бошлаб «Ўзбектелеком» АК ADSL тармоғини ривожлантиришни тўхтатади ва FTTx технологияси бўйича Тармоқни ривожлантириш учун барча кучларни йўналтиради. Компания режаларида абонентларни FTTx технологияси бўйича босқичма-босқич улаш ва ҳар бир фойдаланувчига юқори сифатли интернет хизматларини тақдим этиш белгиланган.
Билдирилишича, лойиҳаларни амалга ошириш Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини қисқа муддатларда Ўзбекистоннинг барча минтақаларида мисли тармоқдан кенг полосали оптик тармоқларга уланишга ўтказиш имконини беради. Магистрал ва мультисервисли маълумотларни узатиш тармоғини кенгайтириш «Ўзбектелеком» АК интернет тармоғига уланиш нархини пасайтириш бўйича ишларни давом эттириш имконини беради.
Мавзуга оид
16:30 / 16.04.2026
Uzbekistan Airways’дан “Ўзбектелеком”гача. Қатор давлат компаниялари сотувга чиқарилади
20:48 / 10.10.2025
Павел Дуров «эркин интернетни қутқаришга» чақирди
22:20 / 08.10.2025
Хитой ҳукумати ижтимоий тармоқларда янги цензура кампаниясини бошлади
18:17 / 19.09.2025