Луи ван Гал Неймарни ортга қайтармоқчи бўлаётган «Барселона»ни огоҳлантирди
Таниқли нидерланд мутахассиси Луи ван Гал «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг «Барселона»га қайтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Бу ҳақда La Porteria de Beteve нашри хабар бермоқда.
«Менимча, бу «Барселона» учун яхши эмас. Бу – менинг шахсий фикрим.
Неймар – ҳали ўсишга эришиши мумкин бўлган ёш ўйинчи. У аввал жамоа аъзоси бўлишни ўрганиб олиши керак.
Неймар – ҳаддан ортиқ индивидуал ўйинчи. Шунинг учун ҳам мен «Барселона» уни ортга қайтариш масаласида етти ўлчаб бир кесиши керак, деб ҳисоблайман», - деган ван Гал.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Барселона» Неймарга учта шарт қўйгани маълум бўлганди. Биринчидан, бразилиялик «ПСЖ»дан кетмоқчилиги ҳақида ошкора эълон қилиши лозим. Иккинчидан, футболчи 2017 йилда жамоани номуносиб тарзда тарк этгани учун мухлислардан узр сўраши шарт. Учинчидан, у маошининг кескин қисқаришига рози бўлиши керак (айни пайтда у йилига 37 миллион евро олмоқда).
Мавзуга оид
12:28 / 07.11.2024
«Вилла» ўйинида аҳмоқона пеналти, «Барса» истаганча гол урмоқда. Кун ўйинлари
12:26 / 04.11.2024
«Барса»ни тўхтатиб бўлмаяпти, «МЮ» ўзига келмоқда. Кун ўйинлари
12:52 / 27.10.2024
«Барса» «Реал»ни яксон этди, Ҳоландни тўхтатиб бўлмаяпти. Кун ўйинлари
12:39 / 24.10.2024