Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин Украина томонидан Россия билан 48 та келишув амал қилиши тўхтатилгани ва яқин орада яна 40 га яқинининг тўхтатилишини маълум қилди. 

“Биз охирги вақтда 48 та икки томонлама келишувни “ўлдирдик”. Кейинги порция тез орада бўлади, 40 га яқин келишув. Биз келишув базамизни батафсил қайта кўриб чиқмоқдамиз”, деб айтган Климкин “Право на власть” ток-шоуси эфирида.

Украина ва Россия ўртасидаги муносабатлар Керчь бўғозидаги охирги воқеалар сабабли яна кескинлашди.