Давлатлар раҳбарлари хавфсизлигини таъминлаш ниҳоятда муҳим масала ҳисобланади. Шунча эҳтиёткорликларга қарамай тарихда бир неча президентлар суиқасд қурбонига айланишган. Давлатнинг биринчи рақамли инсонлари хавфсизлигини сақловчи соҳа вакилларининг ҳаёти, фаолияти қаттиқ сир тутилади. Шу пайтгача тарқатилган хабарлар ҳам, бу мақоладаги маълумотлар ҳам расман тасдиқланмаган, лекин турли сабабларга кўра оммага ошкор бўлган маълумотлардир. Дунёнинг энг машҳур инсонлари, давлат раҳбарлари, президентларнинг қўриқлаш хизматлари ҳар бир давлатда ўзига хос. Қуйида мавжуд маълумотлар асосида энг қизиқарлиларига эътибор қаратилади.

КХДР «порлоқ қуёши»

Фото: Reuters

«Миллат раҳнамоси», «Даҳоларнинг даҳоси»ни қўриқлаш учун 15 мингдан ортиқ аскар хизмат қилади ва уларнинг ҳар бири том маънода «Йўлчи юлдуз» учун жонидан кечишга тайёр. Умуман, бу давлатдаги ҳар бир аскар «Давлат ва миллатнинг буюк доҳийси»ни ҳимоя қилишни юксак шараф деб билади.

Айниқса Ким Чен Ин ўз «Мерседес»ида ҳаракатланаётган чоғда камида 12 нафар бақувват ва сипо йигитларнинг машина ёнида югуриб кетишлари жуда ажойиб манзара ҳосил қилади.

Хитой. Си Цзиньпин

Фото: Spletnik

Хитой коммунистик партияси раҳбари хавфсизлигини таъминлаш учун бевосита ёки билвосита 80 минг киши жалб қилингани ҳақида маълумотлар бор. Шунингдек, уларнинг ҳар бири камида 3 хил ўқотар қурол, икки хил совуқ қурол олиб юриши, шунингдек таркиби сир тутилувчи, инсонга қаттиқ таъсир қилувчи кукунларни сақлашлари маълум қилинган.

Хитой раҳбарини ўта интизомли ва жиддий тансоқчилар қўриқлашади.

Рим папаси