Ўзбекистон | 14:32 / 01.12.2018
21903
1 дақиқада ўқилади

Ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш ҳуқуқи хусусий бизнесга ўтказилиши мумкин

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Иқтисодиёт вазирлигининг “Иқтисодиётда давлат ролини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан давлат органларининг муайян турдаги функциялари хусусий сектор ва фуқаролик жамияти институтларига топширилиши мумкин.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ҳайдовчилик гувоҳномалари ва сертификатларни бериш функцияси хусусий секторга ўтказилиши мумкин. Бунда Ички ишлар вазирлиги хусусий бизнесни аккредитациядан ўтказиш билан назорат қилади.

Шунингдек, юк ташиш хизматини лицензиялаш, халқаро юк ташиш фаолиятини олиб борувчи ҳайдовчилар малакасини ошириш, рухсат бланкаларини бериш кабилар ҳам хусусий секторга ўтказилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига соддалаштирилган тартибда алмаштириш 2021 йил 1 январгача давом этиши хабар қилинганди.

Мавзуга оид