Ақтўбе фожиаси. Тошкентда машъум автобус эгаси қўлга олинди

2018 йил 18 январь куни, соат тахминан 10.30ларда «Самара-Чимкент» автомобиль йўлининг 1068-километрида икки ярусли «Kassbohrer» автобуси ёниб кетганди, унинг ичида 57 киши бўлган. Рўй берган ҳодиса оқибатида Ўзбекистон Республикасининг 52 нафар фуқароси ҳалок бўлди, 5 киши куйиш жароҳатини олди.
Ушбу автобус Қозоғистон Республикасининг 46 ёшли фуқароси О.М.га тегишли бўлиб, у Қозоғистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот идораларига бормаган ва терговдан яширинган. Қозоғистон Республикасида у мамлакат Жиноят кодексининг 348-моддаси 4-қисмида («Автомобилларнинг сифатсиз даражада таъмирланиши ёки уларнинг техник носозликлар билан ишга туширилиши») назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмоқда.
Пойтахт ИИББ хабарига кўра, 2018 йил 20 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ўтказилган қўшма тезкор-қидирув тадбирлари давомида давлатлараро қидирувда бўлган О.М. қўлга олинди.
22 ноябрь О.М. экстрадиция қилиш масаласи ҳал қилинмагунга қадар, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли муассасасига жойлаштирилди.
Қайд этилишича, қўлга олинган шахсни Қозоғистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига топшириш тартиби Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги халқаро ҳуқуқий келишувларга мувофиқ ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ прокурор Ақтўбеда ёниб кетган автобусдаги ўзбекистонликлар нега дарҳол югуриб чиқишмаганини айтганди.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин Украинадаги жанговар ҳаракатларни ҳозирги фронт чизиғи бўйлаб тўхтатишни таклиф қилди — FT
Жаҳон | 01:32
-
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандга келди
Ўзбекистон | 23:20 / 22.04.2025
-
Қозоғистонда ота-онаси қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 23:14 / 22.04.2025
-
NASA зонди ноодатий шаклга эга астероид суратларини узатди
Жаҳон | 23:01 / 22.04.2025
Мавзуга оид

08:56 / 02.04.2025
Тошкентда айрим автобус йўналишлари ҳаракати ўзгаради

23:43 / 27.03.2025
Тошкентда айрим автобус йўналишларига ўзгартириш киритилди

09:10 / 23.03.2025
Тошкентда туристлар автобуси тутаб кетди

23:41 / 20.03.2025