Спорт | 10:10 / 01.12.2018
17536
1 дақиқада ўқилади
«Олтин тўп»ни топшириш маросими Роналду, Месси ва Гризманн иштирокисиз ўтиши кутилмоқда
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Олтин тўп» совринини топшириш маросимига бормайди. Бу ҳақда италиялик журналист Алессандро Альчато ўз твиттер саҳифасида маълум қилган.
Альчатога аён бўлишича, Роналду овоз бериш натижаларига кўра иккинчи ўринни олганини билгани боис шундай қарорга келган.
Аввалроқ инсайдерлар мукофот «Реал» яримҳимоячиси Лука Модричга насиб этиши ҳақида маълум қилганди. Учинчи ўрин «Атлетико»нинг франциялик ҳужумчиси Антуан Гризманнга тегишли бўлиб, у ҳам катта эҳтимол билан маросимга ташриф буюрмаслиги кутилмоқда.
«Олтин тўп» соҳибини эълон қилиш тадбири 3 декабрь, душанба куни Парижда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
10:50 / 01.11.2024
France Football бош муҳаррири Винисиус нега «Олтин тўп» ютмаганини тушунтирди
15:33 / 30.10.2024
Винисиуснинг фанатлари нафратини Родрининг «адаш»ларига сочишди
16:30 / 29.10.2024
Эгасини топган «Олтин тўп». Ёки «Реал»га нисбатан адолатсизлик қилиндими?
02:55 / 29.10.2024