Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Тоза ичимлик суви” жамғармаси Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармасига айлантирилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги “Тоза ичимлик суви” жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармасига айлантирилмоқда ва унга канализация объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш дастурлари ва лойиҳаларини молиялаштириш бўйича қўшимча вазифалар юкланмоқда.
Жамғарманинг 248,1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги дастлабки капитали қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилсин:
- 2019 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети доирасида сув таъминоти ва канализация тармоқларини қуриш ҳамда модернизация қилишга йўналтириладиган капитал қўйилмалардан – 131,8 миллион АҚШ доллари эквивалентида;
- халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг имтиёзли кредитларидан – 95,6 миллион АҚШ доллари миқдорида;
- 2019 йил бошида белгиланадиган Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар бюджетлари, Тошкент шаҳар бюджети маблағларининг бўш қолдиқларидан – 20,7 миллион АҚШ доллари эквивалентида.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига 2019 йил 1 апрелга қадар сув таъминоти ва канализация объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишларини молиялаштириш учун халқаро молия институтлари заёмларини жалб қилиш чораларини кўриш вазифаси юклатилмоқда.
Мавзуга оид
18:39 / 24.02.2026
«Волонтёрликни қўллаб-қувватлаш» жамғармаси ташкил қилинади
21:46 / 31.12.2025
Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади
08:36 / 27.12.2025
Ҳукумат захира жамғармаси ва мақсадли жамғармалар трансфертлари қайта белгиланади
09:07 / 11.12.2025