Ўзбекистон | 01:00 / 01.12.2018
6086
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда сув таъминоти ва канализация соҳасини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва бошқа идоралар билан биргаликда халқаро маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда, 2020–2024 йилларда Ўзбекистон Республикасида сув таъминоти ва канализация соҳасини ривожлантириш концепциясининг лойиҳасини 2019 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиши белгиланмоқда. Мазкур концепция қуйидагиларни қуйидагиларни назарда тутади:

  • сув таъминоти ва канализация соҳасининг аҳволи ва уни ривожлантириш йўналишларини комплекс таҳлил қилиш;
  • аҳолини ичимлик суви ва канализация хизматлари билан таъминлашнинг мақсадли кўрсаткичлари;
  • сув таъминоти ва канализация объектларини бошқариш ва улардан фойдаланиш соҳасига хусусий секторни жалб қилиш;
  • тармоқнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, тўғридан-тўғри, аввало, хорижий инвестицияларни жалб қилиш;
  • илғор ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацион ечимлар, шунингдек, ичимлик сувини ҳисоблашнинг замонавий асбобларини жорий этиш.

Президент қарори билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Молия вазирлигига 2 ой муддатда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг техник кўмаги маблағлари ҳисобидан Концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш ишларини молиялаштиришнинг аниқ манбаларини аниқлаш вазифаси юклатилмоқда.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид