Япония Хитойга протест билдирди
Япония баҳсли ҳудуддаги газ конларини ўзлаштириш бошлангани муносабати билан Хитойга протест билдирди. Бу ҳақда ТАСС Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби Есихидэ Сугуга асосан хабар қилди.
Таъкидланишича, Хитой томони бир томонлама равишда Шарқий-Хитой денгизи минтақасидаги ўз фаолиятини тиклаган.
«Бу ҳаракатлар Япониянинг позициясига мутлақо зиддир. Хитой бир томонлама тарзда ўзлаштиришни давом эттираётганидан жуда афсусдамиз. Биз протест билдирдик», - дея маълум қилган Суга.
Аниқлик киритилишича, 2008 йилда Япония ва Хитой Шарқий-Хитой денгизидаги газ майдонларини биргаликда ўзлаштириш тўғрисидаги битимни имзолаган. Бироқ, 2010 йилда Япония соҳилни қўриқлаш хизмати баҳсли ҳудуд саналувчи Сенкаку ороллари ҳудудида Хитойга тегишли балиқ овловчи траулерни қўлга олгач, битим бўйича музокаралар музлатиб қўйилди.
Таъкидланишича, ушбу ҳодисадан кейин япон ҳукумати бир неча маротаба Хитойни газ конларини бир томонлама ўзлаштиришда гумонлади. Бу мамлакатлар ўртасида мавжуд бўлган амалдаги битимга қарамай юз берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония бош вазири Синдзо Абэ Россия президенти Владимир Путинга Курил ороллари бўйича ваъда берганди.
Мавзуга оид
19:55 / 11.11.2024
Японияда Ишиба ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди
17:59 / 11.11.2024
Япониянинг асосий метеорологик сунъий йўлдоши ишдан чиқди
23:27 / 10.11.2024
Япония Ҳарбий-денгиз кучларига тегишли кемада ёнғин чиқди
20:03 / 08.11.2024