Жаҳон | 11:18 / 03.12.2018
3314
1 дақиқада ўқилади

ШҲТ Миллий координаторлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

2018 йилнинг 28 ноябрь – 2 декабрь кунлари Кунмин шаҳрида (Хитой) Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

ТИВ хабарига кўра, Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистоннинг мухтор вакиллари ШҲТ жорий фаолиятига оид масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Йиғилишда ташкилот ишчи органларининг бўлажак мажлисларида қабул қилиниши режалаштирилаётган ҳужжатларнинг лойиҳалари муҳокама қилинди, дейилади хабарда.

Мавзуга оид