Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси ушланди. Унинг ичида марихуана бўлган
Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати матбуот хизмати хабарига кўра, Сариоғоч чегара отрядининг «Капланбек авто» чегара назорат бўлинмасида чегара назоратидан ўтиш чоғида гиёҳванд моддаларни қидириш учун махсус тайёрланган хизмат ити Ўзбекистоннинг 48 ёшли фуқаросини кўрсатган. Бу шахс ватанига қайтиб келаётган бўлган.
Қўл юки ва шахсий буюмларни кўздан кечириш чоғида гиёҳванд моддалар топилмади. Кейинчалик, сўроқ давомида аниқланишича, ушбу фуқаронинг ичида қуритилган марихуана билан тўлдирилган пакетча бўлган.
Экспертиза натижаларига кўра аниқланишича, ўсимлик марихуана бўлиб, унинг оғирлиги 13,5 граммни ташкил қилган.
Қўлга олинган фуқаро гиёҳванд модда билан биргаликда Сариоғоч ички ишлар бўлими ходимларига топширилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Келес дарёси орқали Ўзбекистондан Қозоғистонга ўтмоқчи бўлган шахс ушланганди.
Мавзуга оид
08:25 / 18.03.2026
Фарғона ва Навоийда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
09:12 / 20.02.2026
“Закладка”лардан тортиб лабораториягача: Тошкентда гиёҳвандликка қарши кенг кўламли рейд
16:33 / 27.01.2026
«Наркотик учун ойига ўртача 20−25 млн сўм сарфлаяпти» – президент ёшлар орасидаги гиёҳвандлик муаммоси ҳақида
13:42 / 14.01.2026