Мактабгача таълим вазирининг буйруғи билан Мактабгача таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низом тасдиқланди.
Низомга кўра, кенгашнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
муассасанинг устувор вазифаларини белгилаш;
мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлинмаси томонидан тавсия этилган номзодлар таркибидан мактабгача таълим муассасаси раҳбарини сайлаш;
муассасанинг мақсадлари ва вазифаларини ҳамда уларга эришиш режаларини тасдиқлаш;
муассасада амалга оширилиши белгиланган вазифаларнинг бажарилиши ва мақсадли кўрсаткичларга эришилиши устидан назорат олиб бориш.
Кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
ҳудудий бўлинма томонидан тавсия этилган номзодлар таркибидан муассаса раҳбарини сайлаш, шунингдек уни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақида муассасани ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш;
муассаса фаолиятини такомиллаштириш, молиявий-хўжалик ҳолати, даромадлар ва харажатлар, бюджет ва бюджетдан ташқари ҳамда ҳомийлик маблағларидан фойдаланиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида муассаса раҳбарининг ҳисоботларини тинглаш;
муассасанинг йиллик молиявий режаларини, кўрсатилаётган пуллик хизматлар нархининг миқдорларини ва муассаса мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи миқдорини, шу жумладан аукциондаги бошланғич нархни муассаса раҳбарининг иштирокида танишиб чиқиш ва таклифлар бериш;
муассаса раҳбари, педагог ва бошқа ходимларининг фаолияти бўйича ижтимоий сўровлар ўтказиш;
муассасада тарбияланувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни яхшилаш бўйича ота-оналар ва жамоатчилик ташкилотлари ва ҳомийлар билан ҳамкорлик қилишда амалий ёрдам кўрсатиш;
муассасани ривожлантиришга доир устувор йўналишларни белгилаш бўйича таълим муассасаси раҳбарининг дастур ва режалари юзасидан ҳудудий бўлинмага таклифлар киритиш;
муассасанинг ходимларини рағбатлантириш бўйича ҳудудий бўлинмага таклифлар бериш.
Муассасада болаларнинг сифатли таълим олишлари, уларга тегишли шарт-шароитлар яратиш ҳамда таълим-тарбия жараёнларини қўллаб-қувватлаш мақсадида муассаса раҳбарига кўмаклашиш учун ҳар бир муассасада Кенгаш ташкил этилади.







