Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон бош вазири собиқ ўринбосари қўлга олинди. У ноқонуний бойишда гумонланмоқда
Фото: АКИpress
Қирғизистон бош вазирининг собиқ ўринбосари Дуйшенбек Зилалиев ноқонуний равишда бойишда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда РИА «Новости» республика Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси матбуот хизматига асосан хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Зилалиев мол-мулки ҳақидаги декларациялар текширувдан ўтказилганидан кейин қўлга олинган.
«Аниқланишича, [гумонланувчида] келиб чиқиш шубҳали ва аниқланмаган, йирик пул маблағлари кўринишидаги активлар ҳамда мулклар бор. Улар унинг расмий даромадларидан сезиларли даражада кўп», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон президенти порахўрлар омма олдида шарманда қилиниши кераклигини айтганди.
Мавзуга оид
21:14 / 04.02.2026
АҚШ узоқ вақт давомида Марказий Осиёга етарлича эътибор бермади – Гор
20:49 / 02.02.2026
Европарламентда Европа Иттифоқининг Қирғизистонга нисбатан сиёсати танқид қилинди
13:10 / 02.02.2026
ЕИ Қирғизистонга қарши санкциялар режасини муҳокама қилмоқда
09:13 / 28.01.2026