Кун давомида кўпроғига улгуриш: фойдали маслаҳатлар
Замонавий дунёда ҳар биримиз доимий равишда вақт етишмаслиги режимида яшаяпмиз. Суткада 24 соат бор, бироқ вақтни етказиб бўлмайди. Иш шу даражада кўпки, уларни қайта бажаришга вақт йўқдек туюлади. Барига улгуришга ёрдам берадиган лайфхаклар билан бўлишамиз.
Вазифалар рўйхати
Уни ҳар куни тузинг. Рўйхатга айнан бугун бажарилиши лозим бўлган вазифалар киритилиши лозим. Амалга оширилган ишларни рўйхатдан ўчирамиз.
Барча нарсада тартиб бўлиши лозим
Барча буюмлар, идора ҳужжатлари бир жойда турса, вақтингизни анча тежайсиз. Ҳужжатларни папкаларга ажратинг. Ана ўшанда уларни излаш ва бунинг учун қимматли вақтни сарфлашга тўғри келмайди. Иш кунининг охирида иш столингизни тартибга келтиринг.
Ностандарт фикрлар
Кўпинча иш — стандарт вазифаларни муайян кетма-кетликда бажаришдир. Табиийки, бир зайлдаги монотон иш жуда тез жонга тегади. Иш кунингизга бироз бўлса-да хилма-хиллик бериш учун берилган вазифаларни бошқа усуллар билан бажаришга ҳаракат қилинг.
Ишларни ортга сурманг
Кўпинча ишхонада ҳамкасблар билан чой ичамиз, ижтимоий тармоқларда ўтирамиз, кейин эса нима учун вақт етишмаслиги борасида ҳайратга тушамиз. Дастлаб барча белгиланган вазифаларини бажаришга ҳаракат қилинг, кейин эса ҳордиқ учун вақт ажратинг.
Машғулотларни алмаштириш
Агар узоқ вақт давомида компьютер олдида ўтирган бўлсангиз, энди бироз турган ҳолатда ишланг. Фаолиятни ўзгартириш дам олиш учун ёрдам беради.
Режим
Бироз ғалати, бироқ режим янада унумли ишлашга ёрдам беради. Тонгда ва кечки пайт бир хил вақтда уйғонишга ва ухлашга ҳаракат қилинг. Организмингиз бунинг учун сизга раҳмат айтади. Иш унумдорлиги эса сезиларли даражада ортади.
Мавзуга оид
15:53 / 07.11.2024
Япония ва Полшага ишга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди
11:30 / 31.10.2024
Уч ҳудудда фуқароларни хорижга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди
07:50 / 26.10.2024
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 5,1 млн сўмдан ошди
10:20 / 21.10.2024