15:07 / 10.12.2018
17091

Роналду: «Месси ҳам А Серияга ўтишини истайман»

Фото: Getty Images

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдудан «Барселона» сардори Лионель Месси билан рақобати ҳақида фикр билдиришни сўрашди.

La Gazzetta dello Sport мухбирининг: «Мессини соғиндингизми?» қабилидаги саволига Роналду қуйидагича жавоб берди: «Йўқ, эҳтимол у мени соғингандир!»

Шундан сўнг португалиялик юлдуз аргентиналик ҳамкасбини А Серияда кўриш истаги йўқ эмаслигини билдирди.

«Мен Англияда, Испания ва Италияда, Португалияда ва терма жамоада ўйнаб чиқдим, у эса ҳамон Испанияда. Балки мен унга кўпроқ керакдирман.

Мен учун, ҳаёт – синов демакдир. Бу синовлар олами менга ёқади, одамларни бахтли қилишни ёқтираман. У ҳам бир кун келиб Италияга келишини, худди мен каби ўзини синов ва қийинчиликка уришини истаган бўлардим.

Шундай бўлса-да, агар у ўзини клубида бахтли ҳис этаётган бўлса, бу танловини ҳурмат қиламан.

У – фантастик футболчи ва ажойиб йигит. Лекин мен барибир ҳеч нарсани соғинаётганим йўқ. Бу – менинг янги ҳаётим ва унда бахтлиман», - деб айтиб ўтди Роналду.

Top