Мутолаа, жисмоний машқлар ёки медитация учун ҳеч ҳам вақт топа олмайсизми? Тайм-менежмент бўйича мутахассис Лаура Вандеркам ҳатто энг банд кишиларда ҳам кун давомида зарурий ишлар учун сарфлаш мумкин бўлган камида 12 та яширин имконият мавжуд, деб ҳисоблайди.
6:30
Соат уйғоткич қўнғироғини соат еттига қолдириш керак эмас. Дарҳол ўрнингиздан туринг. Югуриш машқини бажариш учун сизда 30 дақиқа бўш вақт бор. Ўзингизни янада кўпроқ кучга тўлгандек ҳис этасиз.
7:15
Душда медитация қилинг. Кўпчилик одамлар ювиниш вақтида турли фикрларга берилишади. Нима учун ўз фикрларингизни ижобий томонга йўналтирмаслигингиз керак?
7:45
Телефонда бирор нарса ўқинг. Asurion компанияси томонидан ўтказилган тадқиқот ўртача америкаликлар смартфонларини кунига 80 марта текширишларини кўрсатди. 10 мартасини ижтимоий тармоқларни онгсиз равишда саҳифалашга эмас, китоб мутолаасига бағишланг.
8:00
Ишга дўстингиз билан бирга боринг. Албатта, ҳар куни бирга бориш ноқулай, бироқ ҳеч бўлмаганда ҳафтасига бир марта ишга бирга кетиш ҳақида келишиб олинг — ана ўшанда вақтни аъло ўтказасиз ҳамда дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлайсиз.
9:00
Ўзингизни 20/45 қоидасига одатлантиринг. Кўплаб 30 ва 60 дақиқалик мажлисларни 20 ва 45 дақиқагача мос равишда қисқартириш мумкин. Мажлисларга жуда кўп вақт сарфламасликка ҳаракат қилинг — у жуда қимматли ресурс.
10:45
Танаффусларни чекмасдан ўтказинг. Чекиш соғлиқ учун зарар, шунинг учун ўрнингиздан туринг ва муайян соатдан кейин сайрга чиқинг.
12:00
Интернетдаги харидларга камроқ вақт сарфланг. Тушликда интернет дўконга кириш ва у ердан кераксиз буюмни харид қилиш эҳтимоли катта. Умуман олганда, харидларни олдиндан режалаштиринг — ана ўшанда онлайн-шопинг учун вақтни тенг баравар қисқартиришга эришасиз.
14:15
Ўзингизни устоз ролида синаб кўринг. Кичик ҳамкасблардан бирини сайр ва суҳбат учун чақиринг. Офис ташқарисида улар сиздан иш борасидаги муҳим саволни сўрашдан чўчимасалар керак.
















