Ижтимоий тармоқларда тез тиббий ёрдам машинасига йўл бермаган ҳайдовчи ҳақидаги видео тарқалди.

Унда тез тиббий ёрдам ходими BYD русумли автомобил ҳайдовчисидан йўл беришни овозкучайтиргич ёрдамида бир неча марта сўрайди. Бироқ, ҳайдовчи бунга эътибор бермасдан ҳаракатланишда давом этади.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳайдовчининг шахси аниқланиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Ҳайдовчи юз берган ҳодисани қасддан қилмаганини айтди. Ойналар ёпиқ бўлгани ва ашула эшитиб кетаётгани сабабли тез ёрдам чақириғини эшитмай қолгани билан изоҳлади.

Транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.