Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Қозоғистондан экспортга чиқарилган мол гўштининг қарийб ярмини сотиб олди
Фото: Getty Images
2018 йил январь-декабрь ойларида Қозоғистон товар ишлаб чиқарувчилари 16,1 минг тонна мол гўшти, 2,9 минг тонна қўй гўшти ва 7,6 минг тонна парранда гўшти экспорт қилишди. Бу ҳақда «Интерфакс-Казахстан» хабар бермоқда.
«Мол гўштининг тахминан 60 фоизи Россияга экспорт қилинди, қолган 40 фоизи Ўзбекистонга тирик қорамол кўринишида экспортга жўнатилди. Қўй гўшти - асосан Яқин Шарқ (Эрон, Баҳрайн, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари), парранда гўштининг 50 фоизи - Россия Федерациясига, қолгани - МДҲ (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон) ва Божхона иттифоқи мамлакатларига», - дея қайд этиб ўтишди Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигидан.
Ўтган йилнинг шу даврида мол гўшти экспорти 4,4 минг тонна (2017 йил охирига келиб 5,5 минг тонна), қўй гўшти - 0,6 минг тонна (2017 йил охирида - 0,9 минг тонна), шунингдек, парранда гўшти - 5,2 минг тоннани (2017 йил охирида - 5,8 минг тонна) ташкил қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чимкентда гўшт қимматлашгани, уни Ўзбекистонга олиб чиқиб кетишаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:07 / 05.05.2026
Нидерландия пойтахтида гўшт ва автомобиллар рекламаси тақиқланди
17:49 / 24.04.2026
«Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак» – президент
14:42 / 20.04.2026
Ўзбекистонликларга мартда гўшт ва сут ҳамда энергетика маҳсулотлари қимматлашгани энг кўп сезилди
17:17 / 24.03.2026