Жаҳон | 13:30 / 12.12.2018
47143
2 дақиқада ўқилади

National Geographic йилнинг энг сара суратларини танлади

National Geographic анъанавий тарзда фотосуратлар танловининг энг аъло ижодий асарларини эълон қилди. NatGeo суратларни ҳайвонот олами, инсонлар ва манзиллар тоифалари бўйича саралаган.

Танловнинг Гран-прига лойиқ кўрилган фотосурат муаллифига 5,000 доллар миқдорида мукофот берилади ва ғолиб асари @NatGeo Instagram саҳифасида эълон қилинади. Биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин соҳибларига 2,500, 1,500 ва 750 доллар миқдоридаги мукофот тақдим этилади. Бундан ташқари, алоҳида «Томошабинлар танлови» йўналишида ҳам фотосуратлар саралаб олинган.

Гран-при мукофоти Ясен Тодоровга, «Ҳайратомуз» (Unreal) фотосурати учун берилди.

Унда Калифорниядаги Мохаве чўли ўртасидаги тўплаб қўйилган, 2009 ва 2015 йилларда ишлаб чиқарилган минглаб Volkswagen ва Audi машиналари акс этган. Ижодкор ушбу фотосурат билан табиат ҳудудларини эгаллаб бораётган саноат чиқиндилари мавзусини кўтариб чиққан.

National Geographic фотосуратлар танловининг якуний босқичида сараланган ижод намуналари қуйидагилар:

"Чоррахадаги парвоз" (Пим Волкерс)
"Тутунли тоғ" (Майкл Фанг)
"Дарахт" (Славек Кождрас)
"Оч-наҳор бегемотлар" (Мартин Санчез)
"Айгерим - Бургут овчиси" (Диана Иши)
"Юкатаннинг сирли қиёфасини очиш" (Гилом Нери)
"Трансильваниялик чўпон" (Эдуард Гутеску)
"Янги қиёфа" (Алисон Лангевад)
"Сорано" (Танвир Ҳасан Роҳан)
"Редик" (Бартломьеж Юрецки)
"Оловли ер" (Лейтон Лам)
"Харобага йўл" (Кристиан Вернер)
"Гавжум поездда саёҳат" (Нур Аҳмад Ҳилол)
"Тўзондаги Тандербёрд" (Николас Мойр)
"Қалин қор" (Ёнас Бейер)
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид