Бельгиянинг Фландрия ҳудуди парламенти транспорт воситаси ичида болалар олдида сигарет чеккан ҳайдовчи ва йўловчиларга минг еврогача жарима солиниши тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. 

RTBF телерадиокомпаниясининг хабар беришича, ушбу қонун лойиҳасини тайёрлаган христиан демократлар фракцияси Валлония ва Брюсселда ҳам худди шундай қонун қабул қилинишига умид қилмоқда.

Транспорт воситаси ичида 16 ёшгача бўлган болалар олдида электрон сигарет чекиш ҳам тақиқланади, дея қайд этади RTBF.