Жаҳон | 14:05 / 13.12.2018
14351
1 дақиқада ўқилади
Интерпол ҳиндистонлик миллиардерни қидирувга берди
Интерпол Ҳиндистондан қочиб кетган миллиардер Мехул Чоксини ҳибсга олиш тўғрисида ордер берди. У Панжоб миллий банкидан фирибгарлик йўли билан 2 миллиард доллардан ортиқ пулни ўзлаштирганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда The Times of India газетаси хабар қилди.
Мехул Чокси ва унинг жияни Нирав Моди Ҳиндистон марказий қидирув бюроси томонидан қидирувга берилган.
Ҳиндистон тарихидаги бу энг йирик фирибгарлик иши ҳақида 2017 йил охирида маълум бўлганди. Шу йилнинг январида Чокси яқин қариндошлари билан Ҳиндистондан чиқиб кетган. Уларнинг қаерда эканликлари номаълум.
Мавзуга оид
23:39 / 12.11.2024
Бангладеш Интерполдан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани ҳибсга олишда ёрдам сўради
23:05 / 06.11.2024
Бразилиялик полициячи Интерпол раҳбарлигига сайланди
20:06 / 14.08.2024
Путинга «яқин» миллиардер Швейцария банкларидан юз миллионлаб доллар олиб чиқиб кетишга урингани маълум бўлди
18:07 / 02.08.2024