Тўлов-контрактдан қарзини тўлаш муддати йил охиригача узайтирилди
Ўзбекистон олийгоҳларида контрактдан қарзни тўлаш муддати узайтирилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий Телеграм каналида хабар қилинишича, қуйидаги тоифадаги талабалар учун тўлов-контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати жорий йилнинг 31 декабрь (шу куни ҳам) кунига қадар узайтирилди:
👉 «суперконтракт» асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун;
👉 бакалавриат ва магистратурасига тавсия этилган хорижий фуқаролар учун;
👉 ОТМларнинг иккинчи ва ундан юқори курсида таҳсил олаётган талабалар учун.
Ўзбекистон ОТМларида контракт пулини тўлаш муддати аввал ҳам узайтирилганди. Аввалига 1-курслар учун тўлов муддати 15 сентябрдан 30 сентябрга, суперконтрактчилар учун эса 31 октябргача узайтирилган эди. Кейинроқ 1-курслар учун контракт пулини тўлаш муддати 31 октябргача, 2- ва ундан катта курс талабалари учун 15 ноябргача узайтирилган.
Мавзуга оид
19:47 / 26.02.2021
Вилоят ҳокимликлари 100 нафардан хотин-қизларнинг контрактини тўлаб беради — президент
10:14 / 26.02.2021
ОТМда икки ва ундан ортиқ фарзанди контрактда ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредитлари берилиши мўлжалланмоқда
16:24 / 06.02.2021
«Ёшлар таълим гранти» лойиҳаси доирасида 203 нафар талабанинг шартнома пули 50 фоизгача бўлган қисмда тўлаб берилди
17:16 / 01.02.2021