Туркия ўз Космик агентлигини ташкил этди
Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг фармони билан Туркия Космик агентлиги ташкил этилди, дея хабар бермоқда Anadolu.
Фармон янги агентликнинг низоми ва ваколатларини белгилайди.
Туркия космик агентлиги алоҳида бюджетга эга бўлади, ҳам маъмурий, ҳам молиявий масалаларда мустақил равишда ҳаракат қилади.
Агентлик Туркиянинг Миллий космик дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъулдир.
Туркия Космик агентлиги аэрокосмик технологиялар соҳасида мамлакатнинг устувор йўналишлари, мақсадлари ва стратегиясини шакллантиришга ҳисса қўшади, Саноат ва технологиялар вазирлиги билан алоқадор бўлди.
Агентлик рақобатдош маҳсулотлари мамлакат фаровонлигининг ўсишига ҳисса қўшадиган Туркия аэрокосмик саноатини ривожлантириш учун масъул ҳисобланади.
Агентлик давлат номидан музокаралар олиб боради ва шартномалар тузади, шу жумладан, космик аппаратлардан фойдаланиш масаласини ўзи ҳал қилади
Мавзуга оид
00:32 / 04.12.2022
Туркиянинг биринчи учувчисиз қирувчи самолёти синов парвозини муваффақиятли амалга оширди
00:54 / 03.12.2022
Туркиялик шарҳловчи ЖЧ-2022 ўйини танаффусида эфирдан четлатилди
11:10 / 28.11.2022
Ўзбекистон ва Туркия йирик логистика инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга оширмоқчи
17:10 / 25.11.2022