Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корея компанияси Ўзбекистонда газ-баллон ускуналар синов марказларини ташкил этмоқчи
Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати
Инновацион ривожланиш вазирлигининг Транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бошқармасида Кореянинг “SMC Co., Ltd” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистонда газ-баллон ускуналарни синовдан ўтказиш ва автотранспорт воситаларини техник кўригини амалга оширувчи марказларга эга автокластерларни яратиш лойиҳаси муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, Корея Республикасида газ баллони портлаши билан боғлиқ ҳалокат охирги марта 2010 йилда бўлган. Қатор чора-тадбирлар кўрилиши, хусусан, Германия, Франция, Италия ва бошқа мамлакатларнинг халқаро тажрибасини ўрганиш натижасида бугунга кунга қадар бирор марта шу масалада нохуш ҳодиса юз бермаган.
“SMC Co., Ltd” компанияси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида газ-баллон ускуналарини синовдан ўтказувчи (300 та лабораториядан иборат) ва автотранспорт воситаларини текширувчи (150 лабораторияга эга) Синов маркази ҳамда бирор ўқув муассасаси қошида замонавий IT-технологиялар билан жиҳозланган Назорат марказини ташкил этиш таклифи билан чиқди.
Бу лойиҳага Корея компанияси 50 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритишга ва ўзаро манфаатли шартларда Кореянинг молиявий институтлари томонидан тўғридан-тўғри молиялаштириш йўли билан давлат-хусусий шерикчилиги шаклида ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.
Кейинги йилларда Ўзбекистонда газ-баллон ускунаси ўрнатилган автомобилларнинг портлаш ҳолатлари тез-тез кузатилиб турганлигини, шунингдек газ-баллон ускунаси ўрнатилган автомобиллардан фойдаланишнинг хавфсизлигини таъминлаш тизими мукаммал эмаслигини инобатга олиб, яқин кунларда Инновацион ривожланиш вазирлиги таклиф этилган лойиҳани муҳокама қилиш учун тегишли соҳа вакиллари билан учрашув ташкил этади, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026
Жанубий Кореяда ҳайвонот боғидан қочган бўри 9 кундан кейин топилди
11:20 / 15.04.2026