Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Чилонзор тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.Х. ва Н.А.нинг фирибгарлик ҳаракатларига чек қўйилди.

Терговга қадар текширув материалларига кўра, гумонланувчилар фуқаро А.С.нинг ишончига кириб, уни 55 минг АҚШ доллари эвазига гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Кореяга ишга жўнатишлари ҳамда у ерда доимий яшаш гувоҳномасини олиб беришларини ваъда қилган.

Тезкор тадбир давомида улар келишилган маблағнинг 25 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.