Ўзбекистон | 15:17 / 14.12.2018
23497
1 дақиқада ўқилади

Россиядан Ўзбекистонга кўпроқ пул жўнатишни бошлашди

Фото: Gabrielle Lurie/The Chronicle

Россиядан Ўзбекистонга уч чоракда жисмоний шахслар томонидан 3 миллиард доллардан кўпроқ маблағ жўнатилди, бундан Россия Марказий банки маълумотлари дарак бермоқда.

Учинчи чоракда пул ўтказмалари миқдори 1,2 млрд АҚШ долларини ташкил қилди. Ўртача битта ўтказма ҳажми 393 долларга тенг бўлди. Таққослаш учун, II чоракда 1 млрд доллар, I чоракда эса - 726 млн доллар ўтказилганди.

Бундан фақат 468 млн доллари Россия фуқаролари томонидан ўтказилган - қолган 938 млн доллар Россия шаҳарларда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳиссасига тўғри келди.

Ўзбекистон МДҲнинг барча мамлакатларини Россиядан пул ўтказмалари миқдори бўйича анча орқада қолдирган. Мисол учун, иккинчи ўринда Тожикистон, у ерга учинчи чоракда 779 миллион доллар юборилди, учинчи Қирғизистон - 661 миллион доллар. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид