Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Лигасида плей-оффнинг барча иштирокчилари маълум: устунлик ҳамон испанларда
Европа Лигасининг гуруҳ босқичи ўз якунига етди. Кеча кейинги босқичда курашни давом эттирадиган 11та жамоа номи маълум бўлди.
6-тур натижаларига кўра яна 11 клуб плей-офф йўлланмасини қўлга киритди: «Вильярреал», «Севилья», «Краснодар», БАТЭ, «Ренн», «Мальме», «Рапид», «Олимпиакос», «Селтик», «Славия», «Генк».
Ушбу 13та клуб муддатидан олдин минимум вазифани уддалаб бўлган эди: «Арсенал», «Айнтрахт», «Динамо» Загреб, «Динамо» Киев, «Ред Булл Зальцбург», «Зенит», «Челси», «Лацио», «Спортинг», «Фенербахче», «Байер», «Бетис», «Цюрих».
Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичини учинчи ўринда якунлаган жамоалар эндиликда Европа Лигаси соврини учун курашга қўшилади: «Брюгге», «Интер», «Наполи», «Галатасарай», «Бенфика», «Шахтер», «Виктория» ва «Валенсия».
Иккинчи даражали еврокубок мусобақаси плей-оффида Испаниядан 4та клуб қатнашади, бу – бошқа лигалар билан таққослаганда энг юқори кўрсаткич. Ла Лиганинг учала вакили – «Вильярреал», «Севилья» ва «Бетис» ўз гуруҳларида пешқадамга айланишди, «Валенсия» эса ЕЧЛдан келиб қўшилади.
Эслатиб ўтиш жоиз, турнирда испан клублари барчадан кўп – 11 маротаба бош совринни қўлга киритган.
1/32 финал босқичи жуфтликлари 17 декабрь, душанба куни қуръа ташлаш орқали аниқланади. Босқичнинг илк ўйинлари 14 февралда, жавоб учрашувлари эса бир ҳафтадан сўнг бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
05:16 / 07.03.2025
Европа Лигаси. Шомуродовнинг голи «Рома»га ғалаба келтирди ва бошқа натижалар
03:32 / 31.01.2025
Европа Лигаси. Шомуродовнинг голи «Рома»ни ўтиш босқичига олиб чиқди, «МЮ» ва «Тоттенҳэм» тўғридан тўғри 1/8 финалда
01:56 / 23.05.2024
«Аталанта» Лукманнинг ҳет-триги эвазига «Байер»ни йирик ҳисобда енгиб, Европа Лигаси ғолибига айланди
13:38 / 01.06.2023