Спорт | 08:22 / 16.12.2018
15784
2 дақиқада ўқилади

Роналду «Ювентус»га ғалаба келтирди

Фото: Valerio Pennicino/Getty Images

«Ювентус» Италия А Сериясининг 16-турида «Торино» устидан ғалабага эришди. «Олимпико ди Торино» стадионида кечган Турин дербиси 1:0 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди.

Ўйиндаги ягона гол «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду томонидан 70-дақиқада пенальтидан урилди.

«Ювентус»нинг Италия чемпионатидаги ғалабали серияси 7 ўйинга етди. «Торино» учун бу охирги 4 ўйиндаги илк мағлубият бўлди.

«Ювентус» 46 очко жамғарган ҳолда А Серия турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда, «Торино» 22 очкоси билан — олтинчи ўринда.

Кейинги турда Массимилиано Аллегри шогирдлари «Рома»ни қабул қилади, Вальтер Маццарри шогирдлари «Сассуоло» меҳмони бўлишади. Икки ўйин ҳам 22 декабрга белгиланган.

Италия чемпионати
16-тур
Торино – Ювентус 0:1 (0:0, 0:1)
Гол
: 0:1 – 70, пенальти Роналду.
Торино – Сиригу (Ичасо, 20), Иццо, Нкулу, Джиджи, Ринкон, Айна (Беренгер, 85), Ансальди (Париджини, 75), Базелли, Мейте, Дзадза, Белотти.
Ювентус – Перин, Де Шильо, Бонуччи, Кьеллини, Алекс Сандро, Джан, Пьянич, Матюиди, Дибала, Манджукич, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Дзадза (27), Пьянич (48), Жан (51), Роналду (70), Ансальди (72), Перин (90)

Мавзуга оид