Бугун, 15 декабрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган «Ёш китобхон» танловининг 20-30 ёш тоифасидаги республика босқичи ғолиблари аниқланди.

МТРКнинг Медиа марказида ўтган якуний босқичда  14 нафар қатнашчилар «Ўзбек адабиёти билимдони», «Жаҳон адабиёти билимдони», «Буюк мутафаккир ва адиб» ҳамда «Шеърият» каби 4 та шарт бўйича беллашишди.

Фото: Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати\Рустам Назарматов
Фото: Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати\Рустам Назарматов
Фото: Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати\Рустам Назарматов
Фото: Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати\Рустам Назарматов

Шоирлар, ёзувчилар, ўқитувчилар, журналистлар ва бошқа мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларни баҳолашда уларнинг белгиланган китобларни ўқиганлиги, асарнинг мазмун-моҳиятини тушунгани ва уни таҳлил қилиб бера олиш қобилиятига қараб баҳолаб боришди.

Танловнинг сўнгги шарти «Шеърият» йўналишида Тошкент вилоятидан Дилнавоз Нажимова, Тошкент шаҳридан Шоҳсанам Холбоева ва Андижон вилоятидан Шоҳсанам Каримовалар таниқли шоирлар Усмон Азим, Сирожиддин Саид, Абдулла Орипов ҳамда Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб шеърий сатрларни бадиий таҳлил қилишда муваффақиятли иштирок этишди.

Фото: Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати\Рустам Назарматов
Фото: Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати\Рустам Назарматов

Хоразмлик Акбар Отабоев, бухоролик Саломат Субхонова, сурхондарёлик Жавлонбек Хуррамов, қорақалпоғистонлик Аббос Реимов ва навоийлик Аслиддин Жаркенов, қашқадарёлик Сурайё Шодиева ҳамда фарғоналик Мафтуна Муҳаммадаминова, сирдарёлик Дилфуза Қосимова, наманганлик Моҳира Мунавварова, жиззахлик Дилнавоз Илҳомова, самарқандлик Камола Мусулмоновалар эса мазкур шартда ўз ҳисобларидаги балларга ўзгартириш кирита олмади.