Жаҳон | 17:15 / 17.12.2018
8838
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Меркель ЕИни элчихоналарни Ал-Қудсга кўчирмасликка чақирди

Фото: REUTERS

Германия канцлери Ангела Меркель Европа иттифоқи давлатларини ўз дипломатик миссияларини Ал-Қудсга кўчирмасликка чақирди. Бу ҳақда The Jerusalem Post «Исроил учун Европа коалицияси» ташкилоти асосчиси Томас Санделлнинг баёнотига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Санделл сўзларига кўра, канцлернинг шахсан ўзи Европадаги айрим етакчиларга, жумладан, Руминия раҳбари Клаус Йоханнисга шундай илтимос билан қўнғироқ қилган.

«Биз билиб қолган нарсани мен анча аввал эшитгандим, ўз элчихоналарини Ал-Қудсга кўчиришга мойил бўлган Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларидан, бу табиий эди - уларга Берлиндан, канцлер Меркелдан қўнғироқ бўлган», - дея айтиб ўтди фаол.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Австралия бош вазири Ғарбий Ал-Қудс Исроил пойтахти деб тан олиниши ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид