Ўзбекистон | 00:03 / 18.12.2018
10859
2 дақиқада ўқилади

Ғазначилик мажбуриятлари ва облигациялари шаклидаги давлат қимматли қоғозлари муомалага чиқарилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигацияларини муомалага чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкнинг 2018 йилнинг декабридан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигациялари (давлат қимматли қоғозлари — ДҚҚ) ни муомалага чиқаришни амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқулланмоқда.

Қарорда белгиланишича:

  • ДҚҚ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тасарруфида бўлган барча активлар билан таъминланади.
  • ДҚҚ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ҳужжатсиз тарзда чиқарилади ва қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозорларида муомалада бўлади.
  • ДҚҚ Марказий банк томонидан “Ўзбекистон республика валюта биржаси” АЖнинг савдо майдончаси орқали жойлаштирилади ва сўндирилади.
  • ДҚҚ жойлаштиришдан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджетига ўтказилади ва давлат бюджети тақчиллигини қоплаш, турли тадбирлар ҳамда йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга йўналтирилади.

Қарор билан шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозларини чиқарилишларининг жойлаштирилиши, муомалада бўлиши ва сўндирилиши тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.

Жумладан, низомга кўра ДҚҚ Ўзбекистон Республикаси ғазначилик мажбуриятлари шаклида чиқариладиган қисқа муддатли (1 йилгача муддатга), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси облигациялари шаклида чиқариладиган ўрта муддатли (1 йилдан 5 йилгача муддатга) ва узоқ муддатли (5 йилдан ортиқ муддатгача) бўлиб, тижорат банклари ҳамда Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар ўртасида жойлаштирилиши белгиланмоқда.

ДҚҚнинг номинал қиймати Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида ифодаланади ва 1.000.000 (бир миллион) сўмни ташкил этади.

Низомда шунингдек ДҚҚни муомалага чиқариш ва жойлаштириш, иккиламчи бозорда ДҚҚнинг муомалада бўлиш, ДҚҚ билан билан битимлар бўйича пўл ўтказмаларини ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва бошқа тартиблар белгилаб берилган.

Мавзуга оид