Ўзбекистон Республикасида бугунги кунда жами 21та вазирлик мавжуд. Эътиборли томони, охирги 2 йил ичида вазирликлар сони 6тага кўпайди, деб ёзмоқда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев.

1.  Иқтисодиёт вазирлиги;
2.  Молия вазирлиги;
3.  Қишлоқ хўжалиги вазирлиги; 
4.  Сув хўжалиги вазирлиги; 
5.  Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги; 
6.  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;
7.  Халқ таълими вазирлиги;
8.  Мактабгача таълим вазирлиги;
9.  Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
10.  Маданият вазирлиги;
11.  Мудофаа вазирлиги;
12.  Ички ишлар вазирлиги;
13.  Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;
14.  Ташқи ишлар вазирлиги;
15.  Адлия вазирлиги;
16.  Ташқи савдо вазирлиги;
17.  Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги;
18.  Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги;
19.  Инновацион ривожланиш вазирлиги;
20.  Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги;
21.  Қурилиш вазирлиги.


Охирги 2 йилдаги ўзгаришлар:

2017 йил 15 февраль
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тугатилиб, Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил этилди.

2017 йил 13 апрель
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Ташқи савдо вазирлиги этиб қайта ташкил қилинди.

2017 йил 18 апрель
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкил этилди.

2017 йил 24 май
Меҳнат вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги этиб қайта ташкил қилинди (ушбу вазирликнинг номи 2016 йил 22 февралда ҳам ўзгарганди).