Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат департаменти Туркияга Patriot тизимларини сотиб олишга рухсат берди
АҚШ Давлат департаменти Американинг Patriot ракеталарга қарши мудофаа тизимини сотиш бўйича эҳтимолий келишувни маъқуллади. Бу ҳақда РИА «Новости» Пентагоннинг мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги агентлигига асосан хабар бермоқда.
10 йил давомида Туркия 20та учириш қурилмаси ва 80та тутиб олувчи ракеталарга эга тўртта Patriot комплексларини сотиб олиш учун АҚШдан рухсат сўраган. Давлат департаменти 3,5 миллиард долларлик келишувни маъқуллади.
Давлат департаментидан таъкидлашларича, агар Туркия Американинг ракеталарга қарши мудофаа тизимини сотиб олишга қарор қилса, унда у ўзининг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қила олади ва минтақавий таҳдидларни босиб туради.
«Таклиф қилинаётган сотув турк ҳарбийларининг душманлар тажовузкорлигига қарши мудофаа имкониятларини ҳамда НАТО бўйича иттифоқчиларни ҳимоя қила олиш қобилиятини оширади. НАТО бўйича иттифоқчилар Туркия ҳудудида машқ ўтказишлари ва ҳаракат қилишлари мумкин бўлади», - дея қайд этилади Давлат департаменти хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия АҚШнинг муваффақиятсиз уринишлари ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
05:49
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
19:55 / 04.07.2026
Жазирамадаги байрам: иссиқ сабаб АҚШдаги мустақиллик тадбирлари бекор қилинмоқда
22:57 / 03.07.2026
Доналд Трампга 321 та олмос кўзли узук совға қилинди - ОАВ
18:30 / 02.07.2026