Vatan Qurilish’нинг 13 йиллик йўли

Компания шу вақт давомида Яккасарой, Юнусобод ҳамда бошқа ҳудудларда бир қатор лойиҳаларни амалга оширди. Улар орасида Yakkasaroy турар жой мажмуаси (2015), Madrid турар жой мажмуаси (2019), Yakkasaroy City Mall (2023), IKAT турар жой мажмуаси (2024) каби лойиҳалар бор.

Yangi Qo‘yliq — фақат хонадон эмас, тўлиқ инфратузилмага эга муҳит

Бугунги кунда компаниянинг йирик лойиҳаларидан бири — Yangi Qo‘yliq турар жой мажмуаси. Лойиҳанинг умумий майдони қарийб 53 гектарни ташкил этади.

Yangi Qo‘yliq Yangi Toshkent ҳудудига яқин жойлашуви, транспорт ва савдо имкониятлари билан ажралиб туради. Лойиҳа атрофида аҳолининг кундалик эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилувчи савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, жумладан, Qo‘yliq Katta bozori ва бошқа савдо нуқталари мавжуд.

Шу жиҳатдан Yangi Qo‘yliq концепцияси фақат яшаш учун хонадон харид қилишни эмас, балки кундалик ҳаёт, тадбиркорлик, ишлаш ва инвестиция учун қулай муҳит яратишни кўзда тутади.

Yangi Qo‘yliq 1 — сотуви якунланган лойиҳа

Vatan Qurilish’нинг Yangi Qo‘yliq 1 лойиҳаси ўз харидорларига топширилди. Лойиҳа доирасида хонадон эгалари уйларини қабул қилиб олиш билан бирга, компания томонидан ҳужжатларни расмийлаштириш ва кадастр масаласига ҳам эътибор қаратилган.

Компания маълумотларига кўра, Yangi Qo‘yliq 1 лойиҳаси тўлиқ сотилган.

Yangi Qo‘yliq 2 — янги лойиҳа, янги имкониятлар

Yangi Qo‘yliq 1 лойиҳаси якунлангач, Vatan Qurilish янги босқичга — Yangi Qo‘yliq 2 лойиҳасига старт берди. Ҳозирда янги лойиҳада қурилиш ишлари жадал давом этмоқда ва хонадонлар савдоси бошланган.