Спорт | 15:20 / 19.12.2018
4072
2 дақиқада ўқилади

Мутко Россия футболи раҳбарлигидан бутунлай кетди. У ўтган йили допинг можароси туфайли ярим йилга истеъфога чиққанди

Фото РИА «Новости»

Россия Федерацияси бош вазири ўринбосарларидан бири, Россия Футбол иттифоқи президенти Виталий Мутко лавозимини тарк этди. Унинг ўрнида Россия Футбол Премьер-лигаси раҳбари Сергей Прядкин вақтинча раҳбар сифатида иш бошлаган.

Мутконинг ўрнига асосий номзодлар «Зенит» клуби директорлар кенгаши раиси Александр Дюков ва «Россия 2018» ташкилий қўмитаси бош директори Алексей Сорокин бўлиб турибди.

2017 йилнинг декабрида Мутко допинг можароси туфайли ФИФА талаби билан ярим йил муддатга ўз лавозимини тарк этганди. Аммо у Россия мезбонлигидаги жаҳон чемпионати арафасида яна ишга қайтганди.

Ўтган йил охирида юзага келган «допинг инқирози» — Россия Олимпия қўмитаси ва россиялик спортчилар 2018 йилги қишки олимпиададан четлатилиши бўлганди. Ўшанда россиялик бир неча спортчида допинг аниқланганидан кейин россиялик спортчилар турнирда Россия байроғи остида иштирок этиши тақиқланганди. Ўшанда Россия спорт вазири Виталий Мутко ва бошқа спорт амалдорлари умрбод Олимпия ўйинларидан четлатилган.

Мавзуга оид