Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФИФА Россия футболи раҳбарининг ўз ихтиёрига кўра кетгани учун миннатдорчилик билдирди
Фото: ТАСС
Россия футбол Иттифоқи президенти Виталий Мутко футболдаги фаолиятини вақтинчалик тўхтатди. Бу ҳақда «Спорт-Экспресс» нашри хабар тарқатди.
Манба берган хабарга кўра, Мутконинг ўзи РФИ ижроқўмининг навбатдаги йиғилишидан сўнг шу ҳақда маълум қилган. Тахминларга кўра, Мутко допинг можаролари билан боғлиқ вазият ЖЧ-2018 мусобақасига таъсир ўтказмаслиги учун «оловни ўчириш» мақсадида шундай қарорга келган.
Халқаро футбол иттифоқи (ФИФА) ҳам Мутконинг вақтинчалик кетганига ўз фикрини билдириб ўтди:
«ФИФА Мутконинг бундай қарорга келганида Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 манфаатларини ҳисобга олганини яхши тушунамиз. ФИФА жаҳон чемпионатига тайёргарлик кетаётган бу жараёнда ўта масъулиятли қарор қабул қилгани учун миннатдорчилик билдирамиз.
Мутконинг қарори жаҳон чемпионати ташкилотчилигининг юқори савияда ўтишига халақит қилмайди. Бу вақтда ФИФА, Россия ҳукумати, РФИ ва ташкилий қўмита мусобақани юқори савияда ташкил этиш учун режа асосида тайёргарликни давом эттиради», – дея ФИФА баённомасидан иқтибос келтиради ТАСС.
Мавзуга оид
20:36 / 19.01.2026
Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентдаги FIFA Series 2026 турнирида иштирок этади
18:34 / 14.01.2026
Агар яхши ўйнасак, Ўзбекистон бутун дунёдан мухлислар орттиради – Шомуродов
18:21 / 31.12.2025
ФИФА йилнинг энг яхши футболчиси учун янги мукофот таъсис этди
19:58 / 29.12.2025