Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Суриядан транспорт ва техникани олиб чиқиб кетмоқда
Америкага қарашли юк машиналари Сурияни тарк этмоқда, деб хабар берди «Анадолу».
Вашингтон Суриядан АҚШ қўшинлари олиб чиқилиши ҳақида эълон қилганидан кўп ўтмай, Ироққа Американинг ўнлаб юк машиналари кириб келди.
Маҳаллий манбалар хабарига кўра, АҚШнинг ушбу қароридан кейин бутун тун давомида Сурия-Ироқ чегарасида фаоллик кузатилган.
ABD tırları Suriye'den çıkmaya başladı#ABD'nin #Suriye'den çekilme kararının ardından terör örgütü YPG/PKK'ya #Irak üzerinden silah ve mühimmat taşıyan tırlar, gece saatlerinde Suriye'den çıkmaya başladı https://t.co/UAYsRg6msR pic.twitter.com/mjUIbNdlCX
— ANADOLU AJANSI (@anadoluajansi) December 20, 2018
Америка юк машиналари 19 декабрь соат 23:00да Сурия-Ироқ чегараси томон йўл олган.
Агар аввал қурол юк машиналар кузовидан туширилгандан кейин брезент олиб ташланган бўлса, ҳозир транспортнинг бир қисми Ироққа қисман ёпиқ усти билан йўл олди.
Юк машиналар колоннаси тунги вақтда чегарага йўл олиб, аҳоли пунктлари электр таъминотидан ўчириладиган вақтни танлашган.
Айрим юк автомобилларга қурилиш техникаси ва минасизлаштириш бўйича ускуналар юкланган.
Аввалроқ, ОАВ Америка Қўшма Штатлари Суриядан икки минг аскарини олиб чиқиш ниятида эканини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал АҚШ Суриядан ҳарбийларини олиб чиқишни бошлагани хабар қилинганди.
Шу билан биргаликда, расмий Вашингтон ИШИД устидан ғалаба коалициянинг тугатилишини англатмаслигини қўшимча қилган.
АҚШ президенти маъмурияти вакили сўзларига кўра, АҚШ Суриядаги кампаниянинг янги фазасига ўтмоқда.