Ўзбекистон | 16:40 / 20.12.2018
56021
2 дақиқада ўқилади

Президент раислигида навбатдаги видеоселектор бўлиб ўтмоқда

Бугун, 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар берди.

Йиғилишда шаҳар, туман ҳокимлари ва уларнинг биринчи ва инвестиция масалалари бўйича ўринбосарлари, прокурорлар, ИИБ бошлиқлари, молия, бандлик, пенсия, иқтисодиёт, статистика, тижорат банклари, электр, сув ва газ корхоналари, Савдо-саноат палатаси раҳбарлари ҳамда кун тартибидаги масалага алоқадор бошқа ташкилот раҳбарлари, шунингдек, ҳар бир шаҳар ва туманлар солиқ инспекцияси раҳбарлари бошчилигида 5 нафардан йирик тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари иштирок этишмоқда.

Маълум қилинишича, йиғилишда «Солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари Концепциясини амалиётга татбиқ этиш доирасида амалга оширилаётган ишлар, солиқ солиш тизимини такомиллаштириш ва шаффофлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар» муҳокама қилинади.

Шунингдек, кун тартибидан бюджет даромадларига белгиланган режанинг бажарилиши ҳамда бюджетга маблағларни ундириш бўйича қўшимча манбаларни аниқлаш ҳам ўрин олган.

Мавзуга оид